“Рома”нинг ишонган “тоғи” “Юве”га ўтиб кетиши мумкин

“Рома” ҳимоясининг етакчиси Крис Смоллинг мавсум якунланиши билан “Ювентус”га ўтиб кетиши мумкин, деб хабар тарқатмоқда Tuttosport нашри.

Турин клуби ишончли ўйнай оладиган марказий ҳимоячи қидирмоқда ва 33 ёшли англиялик футболчини бу позиция учун муносиб номзод сифатида тан олди. Қолаверса, ёзда Смоллингни эркин агент сифатида текин олиш имкониятини “Ювентус”га жуда маъқул келмоқда.

Криснинг римликлар билан келишуви мавсум охирида тугайди. “Рома” унга икки йиллик шартнома берган, лекин маошни пасайтиргани учун Смоллинг ҳужжатни имзолашдан бош тортди.

Таъкидлаш жоизки, Смоллинг олдида “Интер” варианти ҳам бор. Бундан ташқари, Англия премьер-лигасининг бир неча жамоаси тажрибали ҳимоячини ватанига қайтаришга тайёр турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!