"Рома"нинг орзуси энди амалга ошади

“Атлетико” Мадрид форварди Диего Коста фаолиятини “Рома”да давом эттириши мумкин.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, 31 ёшли испаниялик футболчини “бўрилар” спорт директори Жанлука Петраки жамоага олиб келиш таклифини илгари сурмоқда.

Таъкидлаш керакки, “Рома” бунгача Костани 2013 ва 2018 йилларда ҳам сотиб олишга уруниб кўрган эди. Унинг “матрасчилар” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!