"Рома"нинг янги хўжайини бош мураббий масаласида бир қарорга келди
"Рома"нинг янги хўжайини Дэн Фридкин бош мураббий Паулу Фонсекани жамоада олиб қолмоқчи. Бу ҳақда Roma Giallorossa нашри хабар тарқатмоқда.
Энди 47 ёшли португалиялик мутахассис “бўрилар”ни 2021 йилга қадар бошқаради.
Фонсека “Рома”ни 2019 йилнинг ёзидан буён бошқариб келмоқда. Унинг бошқарувидаги жамоа эса А Серияда 5-ўринни эгаллади ва Европа лигасига йўлланмани қўлга киритди.

Фикрлар