"Рома"нинг юлдуз футболчиси Россияга кетиши мумкин

Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби "Рома" ярим ҳимоячиси Педро Родригеснинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Football Italia нашри тарқатган хабарга қараганда, Россия чемпиони 34 ёшли испаниялик футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Ўз навбатида "Рома" раҳбарияти ҳам уни қўйиб юборишга тайёр. Боиси Педро жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньонинг режаларига кирмайди.

34 ёшли Педро "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У каталонияликларнинг асосий таркибида 2005 – 2015 йилларда тўп сурган. Педро "Рома" сафдиа 2020 йилнинг ёзидан буён ўйнаб келмоқда. У ўтган мавсум 40 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйди.

Унинг “Рома” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!