Романо: Амрабат "Манчестер Юнайтед" футболчиси

  • 1 сентября, 2023, 17:55
  • Suhrob Xolbekov
  • 1
  • Футбол
BEPUL PROPAN

"Фиорентина" вакили Софян Амрабат фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттиради. Томомонлар келишувга эришди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо. 

Маълум бўлишича, ярим ҳимоячи 25 миллион еврога сотиб олиш шарти билан бир мавсумга ижара асосида МЮда ўйнайди. Унинг ижараси учун "қизил иблислар" 10 миллион евро тўлайди. 

Амрабатни ўз таркибига қўшиб олмоқчи бўлган клублар етарлича эди. "Барса", "Ал-Ҳилол", "Наполи" каби жамоалар унга қизиқиш билдирди. "Фулхэм" ҳам сўнгги кунларда ярим ҳимоячини илиб кетишга ҳаракат қилди. Аммо Амрабат "Манчестер Юнайтед"ни танлади. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
merik
01/09/2023 22:44
Zor transfer