Романо: Энрике ПСЖнинг янги бош мураббийи бўлади

ПСЖнинг янги бош мураббийи "Барселона" ва Испания терма жамоасининг собиқ устози Луис Энрике бўлади. Журналист Фабрицио Романонинг айтишича, томонлар ҳамкорлик шартларини келишиб олган.

Тез орада Энрике икки йиллик шартнома имзолайди. Парижликларнинг амалдаги устози Кристоф Галтье клуб билан ишдан бўшатиш шартлари бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Энрике аввалроқ “Барселона” билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан эди. 2014/15 йилги мавсумда Энрике "Барса" билан ПСЖни мағлуб этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!