Романо: Фати "Брайтон" футболчиси

"Барса" вакили Ансу Фати кутилмаганда "Брайтон"га ўтишга қарор қилди ва томонлар келишувга эришди, дея хабар бермоқда Фабрицио Романо. 

Вингер Англия клубига бир мавсумга ижарага ўтади. Унинг каталонияликларни тарк этиши Жоау Феликс трансфери учун йўл очди. Эндиликда раҳбарият португалиялик футболчини ўз таркибига қўшиб олиш устида ишламоқда. 

Фатининг "Брайтон"ни танлашида жамоа бош мураббийи Де Зерби катта рўл ўйнади. 21 ёшли испанга "Тоттенхэм" ҳам қизиқиш билдираётганди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию