Романо: Мбаппе ёзда ПСЖни тарк этишга қарор қилди

Анча йиллардан бери давом этиб келаётган Мбаппенинг "Реал"га ўтиши борасидаги эртак ўз якунига етиш арафасида. 

Бир неча ой олдин инсайдер Фабрицио Романо ҳужумчини ҳали сўнгги қарорни қабул қилмаганини айтиб ўтганди. Шунингдек, журналист Мбаппе келажагини ҳал қилиб бўлганидан кейин биринчи бўлиб ўз режаларини раҳбариятга билдиришини таъкидлаганди. 

Романо Килиан Ал-Ҳелайфига ёзда жамоани тарк этишга қарор қилганини маълум қилди, дея хабар бермоқда. У шартномасини узайтирмайди ва эркин агентга айланади. 

Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи 2021 йилда Мадридга йўл олишга яқин турганида ПСЖ билан 2+1 шаклида битим тузганди. Бу сафар у "Реал"га ўтишга ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ. 

Mbappe on PSG contract renewal: 'I always said that Paris is my home' - The  Athletic

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!