Романо: "Наполи" бош мураббийини истеъфога чиқаради

"Наполи" сўнгги пайтлардаги ёмон натижалардан кейин бош мураббий Руди Гарсияни ўз лавозимидан озод қилади, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо. 

Маълум бўлишича, бу истеъфо яқин соатлар ичида рўй бериши мумкин. Раҳбарият А Серия доирасида бўлиб ўтган "Эмполи"га қарши ўйиндан кейин бу қарорга келган. Айни пайтда клуб янги мураббий изламоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Гарсия Спаллетти кетганидан кейин ёзда жамоани қабул қилиб олган. Неаполликлар айни пайтда А Серияда 12-турдан кейин 4-ўринда бормоқда. Шунингдек, Чемпионлар лигасида "C" гуруҳида иккинчи поғонада турибди. 

Мураббий олдинроқ "Ан-Наср"да ишлаганди. Шунингдек, у фаолияти давомида "Лион", "Марсель", "Рома" ва "Лилль" каби клубларни бошқарган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!