Романо: "Рома" футболчиси Саудия клубига ўтади
Крис Смоллинг ўз фаолиятини Саудия Арабистонининг "Ал-Файха" клубида давом эттиради, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо.
Англиялик ҳимоячи душанба куни тиббий кўрикдан ўтади ва янги клуби билан 2026 йилгача шартнома имзолайди. Смоллинг “Рома” сафида 155 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг римликлар билан амалдаги шартномаси 2024/2025 йилги мавсум охиригача амал қилган.
"Transfermarkt" портали маълумотларига кўра, Криснинг ҳозирги трансфер қиймати 2,5 миллион еврони ташкил этади. "Рома" навбатдаги ўйинини бугун ўтказади. Даниэле де Росси шогирдлари сафарда “Ювентус”га қарши баҳс олиб боради.
А Серия. "Рома"нинг "Ювентус"га қарши қайдномаси маълум бўлди
Фикрлар