Романо: Тер Штеген "Жирона"га ўтишга яқин
"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген Испаниянинг бошқа бир клуби "Жирона"га ўтишга яқин турибди.
Фабрицио Романо сўзларига кўра, германиялик футболчи бу таклифни қабул қилган. Клублар ўртасида ижара бўйича музокаралар бўлиб ўтмоқда. Тер Штеген 6 ойлик шартнома асосида "Жирона"га кўчиб ўтиш арафасида.

Марк жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққанидан кейин у биринчи рақамли дарвозабон мақомидан айрилди. Дастлаб, Войцех Шенсни билан бир мавсумни ўтказган "Барса" 2025 йил ёзида Жоан Гарсияни сотиб олди.
Махлумот учун, Тер Штеген 2014 йили "Боруссия М"дан 12 миллион евро эвазига Испания клубига ўтганди.



Фикрлар