Романо: Хвича ПСЖ билан келишиб олди
"Наполи" футболчиси Хвича Кварацхелия "Наполи"ни тарк этмоқда. Вингернинг кейингии манзили ПСЖ бўлиши мумкин.
Фабрицио Романо хабар беришича, Кварацхелия парижликлар билан шахсий шартлар бўйича келишиб олди. 23 ёшли грузияликка ПСЖда ҳозирши маошидан 4 ёки 5 баравар тўланади. Шартнома эса 2030 йилгача амал қилади.
Журналистнинг сўзларига кўра, клублар ўртасида келаси ҳафта янги учрашув бўлиб ўтади ва унда футболичнинг трансфери ҳал бўлиши мумкин. Бу сафар неаполликларнинг ҳам уни ушлаб туришни нияти йўқ.
Хвичанинг ўзи клубдан кетишни истайди ва шунга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақида аввалроқ Антонио Конте ҳам гапириб ўтди.
Фикрлар