Ромеро: "ЖЧдаги илк мақсадимизга эришдик"

Аргентина терма жамоаси ҳимоячиси Кристиан Ромеро ЖЧ-2022 нимчорак финалида Хорватияга (3:0) қарши ўйиндаги ғалабадан кейин жамоасининг кайфияти ҳақида гапирди.

"Бу фантастик натижа, биз бу ердаги илк мақсадимизга эришдик, руҳий ҳолатимизни барчага исботладик.

Якшанба куни эса бор кучимизни ишга соламиз. 47 миллион аргентиналик ушбу футболчилар билан танишишда давом этиши мумкин. Финал ҳуштагидан кейин кимни кўп ўйладим? — Трибунада бўлган ва ўйин давомида энг кўп хавотирда ўтирган ўғлим ва рафиқамни", - дейди Ромеро.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина финалда Франция ёки Марокаш жамоаларига қарши майдонга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!