Ромеро "Тоттенхэм"ни тарк этиши мумкин — "Реал" ва "Атлетико" қизиқиш билдирмоқда

"fichajes.net" хабарига кўра, "Тоттенхэм" ҳимоячиси Кристиан Ромеро ёзда жамоасини ўзгартиришни режалаштирмоқда.

Манбага кўра, Аргентина терма жамоаси аъзосига "Реал Мадрид" ва "Атлетико Мадрид" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шу билан бирга, "шпорлар" раҳбарияти Ромеро ўрнини тўлдириш учун аллақачон янги футболчи излашни бошлаб юборган.

Қайд этилишича, лондонликлар техник жиҳатдан кучли, орқа чизиқдан ҳужумларни ташкил қила оладиган ва етакчилик вазифасини ўз зиммасига олишга қодир ўйинчини жамоага олиб келишни истамоқда.

Айни пайтда Англия Премьер-лигаси жадвалида "Тоттенхэм" 18-ўринда бормоқда. Шу боис, клубнинг трансфер сиёсатини кўп жиҳатдан жамоа Чемпионшипга тушиб кетишдан қутулиб қола оладими-йўқми — шу омил ҳал қилиб беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!