Роналду бош мураббий билан уришиб қолди ва терма жамоа машғулотига чиқмади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Португалия терма жамоасида унинг энг ёрқин юлдузи Криштиану Роналду ва бош мураббий Жорже Жезуш ўртасида можаро келиб чиққан.

Португалия нашри Record хабарига кўра, низога 27 сентябрь куни Норвегияга қарши ўтказилган ўйин сабаб бўлган. Жорже Жезуш Роналдуга камида ярим соат майдонга тушишга ваъда берган, аммо амалда Криштиану бутун ўйинни захирада ўтказди ва ўйинга қўшилмади. Шунга қарамай, юлдуз футболчининг йўқлиги Португалияга Ослода 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишига тўсқинлик қилмади.

29 сентябрь куни эса Роналду жамоа машғулотини намойишкорона тарк этиб, меҳмонхонада якка тартибда шуғулланишни маъқул кўрди.

Терма жамоадаги вазиятни юмшатиш мақсадида Португалия футбол федерацияси президенти Педру Проэнса шошилинч равишда Копенгагенга йўл олди. 1 октябрь куни Португалия шу шаҳарда Миллатлар лигасининг учинчи тур доирасида Данияга қарши майдонга тушиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!