Роналду: Гуруҳдаги ҳамма ўйинларни ютиш керак
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду жаҳон чемпионати — 2026да миллий жамоа қандай иштирок этиши борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Португалия мусобақани "K" гуруҳидан бошлайди. Ушбу гуруҳда жамоа Ўзбекистон, Колумбия ва ДР Конго терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
"Энг муҳими — мусобақани яхши бошлаш. Биринчи, иккинчи ва учинчи ўйинларни ютиш керак. Шунда гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, ишончимиз янада ортади. Мен жуда ҳам ижобий кайфиятдаман. Ўйлайманки, биз жуда кучли турнир ўтказамиз", — дея Роналдунинг сўзларини X ижтимоий тармоғида Actu Foot нашри келтиради.
Жаҳон чемпионати — 2026 мусобақаси 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Мексика ва Канадада ўтказилади.

Фикрлар