Роналду ЖЧ-2026 биринчи ўйинида Португалия терма жамоасининг энг ёмон ўйинчиси бўлди
2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Португалия терма жамоаси мусобақадаги илк учрашувини ўтказди. Гуруҳ босқичи биринчи турида португаллар ДР Конго терма жамоасига қарши майдонга тушиб, дурангга рози бўлишди — 1:1.
Португалия терма жамоасининг етакчиси, ҳужумчи Криштиану Роналду бутун 90 дақиқа давомида майдонда бўлди. Бироқ Sofascore баҳоларига кўра, у жамоанинг энг заиф ўйинчиси сифатида қайд этилди: 41 ёшли форвард ўз ўйини учун атиги 6,1 балл олди. Португалия таркибида, шунингдек бутун учрашувда энг яхши ўйинчи сифатида яримҳимоячи Жоау Невеш эътироф этилди — у гол урди ва 8,0 баллга лойиқ деб топилди.
Эслатиб ўтамиз, Португалия терма жамоаси гуруҳ босқичида яна Ўзбекистон ва Колумбия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар