Роналду ЖЧ-2026 бошланиши олдидан ижтимоий тармоқларда хабар ёзди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Португалия терма жамоаси етакчиси Криштиану Роналду ЖЧ-2026 олдидан Нигерияга қарши ўтказилган назорат учрашуви бўйича фикр билдирди. 

 

Португалия ушбу ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, жаҳон чемпионатига тайёргарлик босқичини якунлади. Учрашувдан сўнг Роналду ижтимоий тармоқларда қисқа хабар қолдирди.

 

«Тайёргарлик якунланди. Энди бутун диққат-эътиборимиз жаҳон чемпионатида», — деб ёзди Роналду.

41 ёшли тажрибали футболчи ЖЧ-2026да Португалия терма жамоасига муносиб иштирок этишда ёрдам беришни мақсад қилган. Гуруҳ босқичида португаллар ДР Конго, Ўзбекистон ва Колумбия терма жамоаларига қарши майдонга тушишади.

 

Бундан аввал Португалия бош мураббийи Роберто Мартинес Нигерияга қарши ўйинда Криштиану Роналдунинг алмаштирилиши юзасидан ўз фикрларини билдирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!