Роналду ЖЧ-2026 олдидан ўз жисмоний ҳолати ҳақида: "Сизлар менинг сўнгги ўйинларимни кўрмадингизми?"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду жаҳон чемпионати олдидан ўзининг жисмоний ҳолати ҳақида гапирди.

"Жисмоний ҳолатим? Ҳаммаси жойида! Охирги ўйинларни кўрмадингизми? Ўйлашимча, ҳозир яхши спорт формасидаман", — дея Роналдунинг сўзларини Record нашри келтиради.

41 ёшли форвард ўз фаолиятидаги олтинчи жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Якунланган мавсумда у Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби шарафини ҳимоя қилди ва мамлакат чемпионатида 30 учрашувда 28 та гол урди. 10 июнь куни Нигерияга қарши ўртоқлик учрашувида (2:1) Роналду асосий таркибда майдонга тушди ва 64 дақиқа ўйнади.

Португалия терма жамоаси мусобақани 17 июнь куни K гуруҳида ДР Конгога қарши ўйин билан бошлайди. Шунингдек, гуруҳда Ўзбекистон ва Колумбия терма жамоалари ҳам иштирок этади. Португалия тарихида ҳалигача бирор марта Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!