Роналдиньо фаолиятидаги энг зўр мураббий кимлигини айтди

Бразилиялик афсонавий футболчи Роналдиньо фаолияти давомида бирга ишлаган энг яхши мураббий кимлигини айтди.

“Райкард – мен бирга ишлаган энг зўр мураббий, энг яхши мутахассис. У бизни тушинарди, чунки унинг ўзи ҳам топ даражадаги футболчи бўлган”, - дейди Роналдиньо.

Маълумот учун, Роналдиньо 2003-2008 йилларда “Барселона”да айнан Франк Райкард қўл остида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!