Роналдиньо Мбаппе қайси футболчига ўхшашини айтди

Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роналдиньо ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди ва уни Николас Анелькага таққослади.

"Мбаппе ажойиб ўйинчи. У дриблингни яхши билади ва жуда тезкор. Килиан менга бироз Николас Анелкани ҳам эслатиб юборади", - деди Роналдиньо Marca нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппенинг парижликлар билан шартномаси 2022 йилнинг 30 июнида якунига етади.

Франциялик футболчи жорий мавсум барча турнирларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!