Роналдиньо ва Рикельме
Ads
 
Жаҳон футболи юлдузлари - бразилиялик Роналдиньо ва аргентиналик Хуан Роман Рикельме авиаҳалокат туфайли деярли барча ўйинчиларини йўқотган Бразилиянинг "Шапекоэнсе" клубида тўп суриш учун катта футболга қайтишга тайёрлигини маълум қилишди.
 
36 ёшли Роналдиньо 2015 йилда Бразилиянинг "Флуминенсе" жамоасини тарк этгач, ҳеч қаси профессионал футбол клубида тўп сурмади. 38 ёшли Рикельме эса ўтган йили катта футбол билан хайрлашганини эълон қилган.
 
Бразилия футбол клублари авиаҳалокатга учраган "Шапекоэнсе" жамоасини ўз футболчилари билан таъминлашни ваъда қилмоқда.