“Роналдиньони синдиришим учун пул ваъда қилишган”

“Сельта” жамоасининг собиқ футболчиси Фернандо Касерес “Барселона” етакчиси Роналдиньо билан боғлиқ воқеани айтиб берди.

- Биз Виго шаҳрида “Барселона”ни қабул қилардик. Роналдиньога биринчи марта тўп тушганида, орқасидан келиб, уни йиқитдим. Кейин турғазиб қўйиш жараёнида уни синдиришим учун пул ваъда қилишганини айтдим. У менга қараб “Агар менга етиб олсанг”, - деди. Шундан сўнг,  унга яқинлашмадим, - дейди Касерес.

Аргентиналик Фернандо Касерес ўз фаолияти давомида “Ривер Плейт”, “Сарагоса”, “Бока Хуниорс”, “Валенсия”, “Сельта” каби қатор жамоаларда тўп сурган. У фаолиятини 2007 йили 38 ёшида якунлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)