Роналдо: Тите терма жамоада қолиши керак
Ads

Бразилиялик машҳур футбол юлдузи Роналдонинг фикрича кеча Бельгиядан учралган мағлубиятга қарамай Тите “пентакампионлар” бошқарувида қолиши ва ўз ишини давом эттириши керак.

“Бразилия терма жамоаси учун ҳозир ҳам техник жиҳатдан, ҳам сиёсий жиҳатдан ҳал қилувчи палла.

Бразилияда бўлиб ўтган мундиалда ярим финалда мағлуб бўлган эдик. Бу ерда эса чорак финалда ютқаздик. Бироқ, бу аламли эмас. Биз келажакда терма жамоадан янада юқорироқ натижаларни кутиб қоламиз.

Энди биз тезроқ янги режаларни тузишимиз керак. Чунки, яхши ўйнаганимизга қарамай натижа дахшатли бўлди.

Мен Тите ўз лавозимида қолиши керак деб ўйлайман. У ажойиб инсон ва яхши иш олиб бормоқда. У ўз ишини давом эттириши шарт”, - дейди Роналдо.