Роналдодан сўнг

“Интер” форварди Ромелу Лукаку кеча Европа лигаси финалида “Севилья” дарвозасига пенальтидан гол урди.

Шу тариқа, бельгиялик футболчи ўзининг “нерадзуррилар” сафидаги дебют мавсумидаёқ, 34 та гол уришга муваффақ бўлди. Сўнгги марта “Интер” сафида дебют мавсумида шунча кўп гол урган футболчи бу Роналдо эди (1997/98).

Роналдо ҳам ўзининг 34-голини 1998 йилги УЕФА кубоги (ҳозирги Европа лигаси) финалида “Лацио” (3:0) дарвозасига киритган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)