Роналду - энг зўр 100 футболчи рейтингида барчани ортда қолдирди!
Ads
 
"Реал" ва Португалия терма жамоаси етакчиси Криштиану Роналду  нуфузли The Guardian нашри томонидан 2016 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси орасида биринчи ўринга лойиқ кўрилди.
 
"Жаҳоннинг энг кучли футболчилари - 2016" рейтинги 45 мамлакатнинг 124 нафар эксперти овозига кўра аниқланди.
 
Бу йил "Олтин тўп"га лойиқ кўрилган Криштиану Роналду ушбу нуфузли рейтингда кучли учликка кирган "Барселона" тўпурарлари Лионель Месси ва Луис Суаресни ортда қолдиришга муваффақ бўлди.
 
Ушбу уч чуперфутболчидан ташқари кучли ўнликка Антуан Гризманн («Атлетико»), Неймар («Барселона»), Гарет Бэйл («Реал»), Роберт Левандовски («Бавария»), Пьер-Эмерик Обамейянг («Боруссия» Д), Алексис Санчес («Арсенал») ва Рияд Марез («Лестер Сити») киритилди.
 
"Жаҳоннинг энг кучли футболчилари - 2016" рейтингининг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин.