Роналду - Европанинг сўнгги 10 йилликдаги энг яхши футболчиси деб топилди

Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) Европанинг сўнгги 10 йилликдаги энг яхши футболчисини эълон қилди.

Биринчи ўринда "Ювентус" клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду қайд этилди. Кучли учликдан "Реал" клуби ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос ҳамда "Бавария" клуби ва Германия терма жамоаси посбони Мануэль Нойер жой олди.

Роналду фаолияти давомида 4 марта Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган ва Португалия терма жамоаси сафида Европа чемпиони ва УЕФА Миллатлар лигасини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Benazir mix
03/02/2021 15:44
5 мартта йутган калла
Jakhongir Bekmirzaev
03/02/2021 15:14
Роналду фаолияти давомида 4 марта Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган ????

5 МАРТА ЮТГАНКУ