Роналду, Месси ёки Левандовскидан қай бири йилнинг энг яхши футболчиси бўлади? ФИФА энг яхши мураббий ва дарвозабонни ҳам аниқламоқда
ФИФА 2020 йилнинг энг яхшиларини аниқлаш учун номзодлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.
Унга кўра, йилнинг энг яхши мураббийлигига "Лидс" устози Марсело Бьелса, "Бавария" мураббийи Ханс-Дитер Флик ва "Ливерпуль" тренери Юрген Клоппнинг номзодлари илгари сурилган.
Йилнинг энг яхши дарвозабони бўлиш учун Алиссон Бекер "Ливерпуль", Мануэль Нойер "Бавария" ва Ян Облак "Атлетико" кураш олиб боради.
Йилнинг энг чиройли голи номинациясига (Пушкаш) уругвайлик Луис Суарес ва Жоржиан Де Арраскаэта ҳамда жанубий кореялик Сон Хён Мин номзодлик қилмоқда.
Йилнинг энг яхши (эркак) футболчиси бўлиш учун "Ювентус" етакчиси Криштиану Роналду, "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски ва "Барселона" юлдузи Лионель Месси курашади.
Тақдирлаш маросими 17 декабрь куни онлайн тарзда ўтказилади.
Фикрлар