Роналду, Руни ва энди навбат Рэшфордга!

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд АПЛнинг навбатдаги тур ўйинида "Лестер"га (2:2) қарши кечган учрашувда гол уришни уддасидан чиқди.

Бу англияликнинг МЮ сафида АПЛ доирасидаги 50-голи бўлди. Форвард бу натижага 23 ёшу 56 кунлигида эришди.

"Қизил иблислар" сафида АПЛ доирасдиа Рэшфорддан ёшроқ пайтида фақат Криштиану Роналду (22 ёшу 341 кунлик) ва Уэйн Руни (22 ёшу 157 кунлик) 50 та гол уришга эришган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)