Роналду 2026 йилги Жахон чемпионатида қатнашмоқчи

Криштиану Роналду 2026 йилги жаҳон чемпионатида ўйнашни режалаштирмоқда.

39 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду футболни юқори савияда давом эттиришни истамоқда.

2024 йилги Европа чемпионати унинг сўнгги йирик турнири бўлмаслиги мумкин. Сабаби, форвард 2026 йилги мундиалда ўйнашни режалаштирмоқда. Бу ҳақида "Relevo" нашри хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Португалия терма жамоаси 2016 йилда Францияда ўтказилган қитъа чемпионатида кубокни қўлга киритган эди. "Евро-2016" ғолиблигида хам Криштиану Роналду португалияликлар сардори эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!