Роналду: 40ни қоралаб қолдим, лекин...
Португалия терма жамоаси ва “Ан-Наср” тўпурари Криштиану Роналду келажаги ва қачонгача тўп тепиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
- Яна ўйнаш ва голлар учун қўшимча иштиёқ туғиляпти. Бу ишларимни яна давом эттиришга бел боғлаганман. Тўхтамоқчи эмасман.
Қирққа яқинлашиб қолганимни жуда яхши биламан, лекин ҳали совринлар ютишни истайман. Демак, футбол ўйнашни давом эттираман, - деди Криштиану Роналду.
39 ёшли португалиялик ҳужумчи расмий учрашувларда урган голлари сонини 916 тага етказиб олди. Буёғига Роналду киритган ҳар бир гол янги рекорд сифатида қайд этилаверади.
Фикрлар