Роналду: 70 йил сиримни очманглар!
Ads
 
"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз хизматчиларига ҳар қандай маълумотни унинг ўлимидан кейин 70 йил сир тутишни талаб қилиб, шартнома тузиб қўйди.
 
Агар Роналдуга хизмат қиладиганларнинг бирортаси футболчи ҳақидаги маълумотларни ошкор қиладиган бўлса, 300 минг фунт миқдорида жарима тўлаши керак бўлади.
 
Криштиану Роналду футбол майдонида ёшларга ибрат бўлиши мумкин, лекин унинг шахсий ҳаётида хотиржамлик йўқ. У кўпинча қизларга бўлган муносабати туфайли танқид қилинади.