Роналду А Серия кубоги билан ўғлига зарба бериб юборди (видео)

Кеча А Сериянинг 37-туридан ўрин олган “Ювентус” ҳамда “Аталанта” (1:1) жамоалари баҳси якунлангач “Альянц Стадиум”да “кекса синьора” ўзининг навбатдаги чемпионлигини тантана қилди, туринлик футболчилар иштирокида тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тантанали маросим чоғида “Ювентус” форварди Криштиану Роналду Скудетто кубоги билан бехосдан ўғлига зарба юборди. ESPN нашри эса ўзининг твиттердаги саҳифасида ушбу ҳолат акс этган видеони эълон қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)