Роналду А Серияда қийналмоқдами? Ташвишланманг, у ҳали қайтади!
Ads

Худди шу фикрга кўпчилик футбол мухлислари иккиланиб турган бўлсада, Европа футболи бўйича журналист Гильем Балаге “гол урувчи машина” ҳали қайтишига тўлиқ ишонади.

А Сериянинг икки тури ўз ниҳоясига етганига қарамай, “Ювентус”нинг янги вакили Криштиану Роналду ҳамон голлар рўйхатини очолганича йўқ.

Бу билан Италияда бошқа чемпионатлардагидан кўра гол уриш қийинроқ, деган фикрнинг тасдиғими? Роналду Премьер Лига ва Ла Лигада осонликча бажарганини у ерда қилишда қийинчиликка учрамоқдами?

Италияда гол уриш қийин деган ибора афсона, аслида Испанияда қийинроқ ҳисобланади. Сўнгги беш йил ичида иккала чемпионатда 1900 ўйинда Ла Лига вакиллари А Серияга қараганда 57 гол кўпроқ гол уришган. А Серияда 5182 гол урилган бўлса, Ла Лигада бу 5239 га тенг.

Худди шу вақт ичида А Серия вакиллари ўртача 2.72 гол урган бўлса, Ла Лигада ҳар бир ўйинда ўртача 2.75 та гол урилган.

Статистикага кўра, бу давр оралиғида Ла Лига тўпурарлари (“Пичичи” соврини) умумий ҳисобда 190 гол уришган. А Серия тўпурарлари эса 138 та уришган, холос.

Италиядаги бирорта тўпурар Испаниядаги тўпурарчалик кўп гол уриш билан мақтана олмайди. Фақатгина бир марта Гонсало Игуаин (2015-16-йилги мавсум) А Серияда 30 тадан кўп гол уришга эришган.

Шунингдек, сўнгги беш “Пичичи” соврининг тўрттаси Месси ва Роналду ўртасида кечган. Ушбу самарали жуфтлик ҳар қандай рақибни “янчиб ташлайверди”. Шу сабабли Испанияда гол уриш осон деган фикр кўпчиликда шаклланиб бўлди. Ҳақиқат шуки, давримизнинг икки энг кучли футболчилари ҳар қандай чемпионатда гол уриб кетаверади.

Статистика воқеанинг бутун тарафларини қамраб ололмайди. Бу эса Роналдунинг А Серияда қийинчиликка учрамоқда деган фикрга олиб келмаслиги керак. “Кьево” ва “Лацио”га қарши ўйинларни ким кўрган бўлса, Роналдунинг кўрсаткичлари яхши эканини тасдиқлайди.

Ўтган мавсумда Роналду дастлабки голини уриши учун 8 ўйин керак бўлганди. Ушбу мавсумнинг биринчи давраси якунида унинг ҳисобида атиги 4 гол бор эди.

Боз устига у мавсумнинг дастлабки тўрт учрашувини “Барселона”га қарши Испания Суперкубогида олган қизил карточкаси сабаб ўтказиб юборганди.

Биринчи даврада қийналганига қарамай, беш карра “Олтин тўп” соҳиби мавсумни 44 ўйинда 44 гол урган ҳолда якунлади.

Демак, Роналдуни ҳисобдан чиқаришга ҳали эрта!

Айни вақтда у янги жамоасидаги мавсумни қандай якунланишини кутиш керак. Ҳар қандай дастлабки тахминлар алдамчи бўлади.

Португалиялик мураббий ўзининг футболга бўлган муносабати билан “Ювентус” мураббийларини лол қолдириб бўлди. Ҳали ҳаммаси олдинда ва у янада кучайиши ҳам мумкин.

Бироқ, “Ювентус” ва Аллегри учун Роналдуга эга бўлиш ва ундан максимал фойдаланиш икки фарқли нарса эканлигини тушуниб олишлари керак.

“Кьево”га қарши баҳс олдидан ушбу ёзги трансфернинг безаги бўлган янги шогирдини айнан қаерда ўйнатиш борасида бир тўхтамга келмаганини, бир қанча вариантлари борлигини айтиб ўтди.

Масалан, “Кьево”га қарши баҳсда ўйинни марказий ҳужумчи сифатида бошлади, танаффусдан кейин Манджукич марказга ўтгач у чап қанотдан жой эгаллади ва бу позицияда анча яхши таассурот қолдирди.

Қисқа қилиб айтганда, Роналду мавсум якунида 40-50 талаб гол уриши мумкин. Чунки у замонамизнинг энг кучли икки футболчисидан бири!