Роналду Али Даига етиб олди. Эронлик футбол афсонаси бу ҳақда нима дейди?

Эрон терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Али Даи Криштиану Роналдунинг рекорди ҳақида фикр билдирди.

36 ёшли португалиялик футболчи кеча “Евро-2020”нинг гуруҳ босқич сўнгги турида Францияга қарши ўйинида дубль қайд этиб (2: 2), миллий терма жамоада киритилган голлар сони бўйича Али Даига етиб олди.

“Янги рекорд ўрнатиш учун битта гол қолгани билан Роналдуни табриклайман. Ушбу ютуқ Криштиануга тегишли эканлигидан фахрланаман. У одамларга илҳом берадиган ва бутун дунё бўйлаб ҳаётга таъсир кўрсатадиган буюк чемпион ва инсонпарвар. Олға!”, - деб ёзди эронлик футболчи ўзининг инстаграмдаги саҳифасига.

Ҳозирда иккала футболчида ҳам миллий терма жамоада киритган голлари сони 109 тани ташкил этади. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, навбатдаги гол Роналдуни мутлақ рекордчига айлантиради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!