Роналду "Ан-Наср" таркибида биринчи совринини қабул қилгач, ўз фикрларини билдириб ўтди
Роналду Саудияда биринчи индивидуал совринини қўлга киритди.
"Aн-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду февраль ойида Саудия Aрабистони чемпионатида "Энг яхши ўйинчиси" совринига сазовор бўлди.
"Саудия лигасида" бу мукофотига сазовор бўлганимдан хурсандман. Умид қиламанки, бу бошланиши. "Aн-Наср" жамоасининг бир қисми еканлигимдан фахрланаман", - деб ёзган Криштиану португалчада.
Эслатиб ўтамиз, Саудия лигасининг еттита ўйинида португалиялик ҳужумчи 8 та гол урди ва шерикларга 2 та самарали узатма амалга оширди.
Фикрлар