
Роналду "Ан-Наср"нинг кечаги ўйинидан сўнг нималар деди?
Саудия Арабистони чемпионатининг 17-турида "Ан-Наср" ўз майдонида "Ат-Таъвун" билан баҳс олиб борди. Учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, 40 очко жамғарган ҳолда қўшимча кўрсаткичлар ҳисобига турнир жадвалида пешқадамга айланиб олди.
Беллашувда Криштиану Роналду жамоадошлари Абдураҳмон Ғариб ва Абдулла Мадуганинг киритган голларига узатма берди. 38 ёшли португалиялик ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Муҳим 3 очкога эга бўлдик ва ҳозирда чемпионат турнир жадвалида 1-ўриндамиз. Жамоавий ўйинимиз ҳисобига ғалаба қозондик", - деб ёзади Роналду ижтимоий тармоқларда.
Фикрлар