Роналду “арабча футбол”га чидолмаяпти
Саудия Арабистони чемпионатининг 23-турида “Ан-Наср жамоаси “Ал-Фейха”га қарши ўтказилган сафар учрашувида очко йўқотди. Криштиану Роналду голли сериясини давом эттира олмади. Ўйин голсиз дуранг билан якунланди.
Ўйиндан кейин португалиялик юлдуз рақиб ҳужумчиси билан топтишиб қолди.
“Футбол ўйнашни истамайсанларми?”, деди Роналду рақиб жамоа тактикасини танқид қилган ҳолда. Кейин футболчи тезда кийим алмаштириш хонасига кириб кетди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатди.
Ҳозирча, “Ан-Наср” жамоаси 23 та учрашувда 53 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг иккинчи поғонасида бормоқда. Роналду жамоаси чемпионат пешқадами “Ал-Ҳилол”дан уч очкога ортда қоляпти.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ҳам "Ан-Наср" ўйинчиси ҳисобланади. Легионеримиз жамоага Криштиану Роналду келганида унга 7-рақамни бўшатиб берган эди.
Фикрлар