Роналду “Барса” юлдузи билан ўйнайди

“Ювентус” раҳбарияти жамоа ҳужумкорлигини оширишни мақсад қилган. Улар Криштиану Роналду ёнига маҳоратли футболчини олиб келмоқчи. 

Шу боис, улар “Барселона”нинг ҳужумкор футболчиси Усмон Дембеленинг агентлари билан музокара бошлади.

Турин суперклуби хўжайинлари франциялик ўйинчини эркин агент сифатида қўлга киритмоқчи бўляпти. Бунинг учун 23 ёшли Дембеле келаси йили якунланадиган шартномасини янгиламаслиги керак бўлади. Каталонияликлар эса. Ўйини очилиб бораётган ярим ҳимоячини яна бир неча йилга ўз сафида олиб қолмоқчи.

“Ювентус” Усмон Дембелени А Серияга келишга кўндириш учун унга “Барселона” тўлаётган маошдан кўпроқ пул ваъда қилмоқда.

Агар Усмон Дембеле тез орада “Барселона” билан янги битим имзоламаса, каталонияликлар уни ёзда 50-60 миллион еврога сотиб юборишни режалаштирган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар