Роналду бўлмаса Месси “Реал”га гол уролмас экан!

“Барселона” ва “Реал” ўртасидаги “эл-класико” ҳақида гап кетганида, албатта, Лионель Месси ва Криштиану Роналду дуэли ҳам эсга олинади.

Қизиқ бир ҳолат юза келгани аниқ бўлди. Лионель Месси асосий рақобатчиси Криштиану Роналду Мадридни тарк этганидан буён “Реал” дарвозасини ишғол қила олмаяпти. Ҳар икки футболчи сўнгги маротаба 2018 йилнинг 6 май куни ўзаро тўқнаш келган. Месси ҳам, Роналду ҳам биттадан гол урган ўйин 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланган. Бир ойдан кейин Роналду Туринга кўчиб кетди.

Шу тариқа, Месси қарийб 900 кундан бери “Реал”дарвозасига йўл топа олмаяпти. Аниқроқ айтганда, Мессининг “Реал”га урган  охирги голидан кейин орадан икки йил, беш ой ва 20 кун ўтди. Месси бу галги "эл-класико"дан ҳам Куртуа дарвозасини ишғол қила олмади ва учрашув меҳмонда ўйнаган мадридликларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Мессининг нохуш анъанаси иккинчи даврага ўйинигача давом этадиган бўлди. 

Умуман олганда, аргентиналик ҳужумчи “эл-класико”ларда 44 маротаба иштирок этган. Шулардан 19 тасида каталонияликлар ғолиб чиққан, 13 маротаба кучлар тенг келган ва 12 марта мадридликлар устунлик қилган.

Месси Роналдуни дуэлга чақирди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)