Роналду бу борада Мессидан анча кучлироқ! Грандларнинг ЕЧЛдаги энг омадсиз ўйинларини ёдга оламиз!

Бир неча кун аввал, Каталония суперклуби ПСЖдан йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Бу жамоа учун сўнгги 5 йилликда янгилик эмас. Хўш, бу борада 2016/17 йилги мавсумдан бошлаб қайси гранд клуб етакчилик қилмоқда? Ҳозир плей-оффда иштирок этаётганлар орасида ким йирик ҳисобда мағлуб бўлиш борасида етакчи?  Бугун шу саволга жавоб излашга уриниб кўрамиз.

7-ўрин. “Бавария”

Мағлубиятлар сони:1

Тўплар нисбати: 0:3

gjierjgierjgre

Мюнхен клуби УЕФA томонидан ўтказиб келинаётган турнирда 17 та учрашувдан бери мағлуб бўлмаяпти. Сўнгги бор, немисларни Клопп бошчилигидаги “Ливерпуль” мағлуб этган эди. Жамоа катта қийинчилик билан йирик ҳисобдаги мағлубиятдан (1:3) қутилиб қолгани ёдингизда бўлса ажаб эмас.

Сўнгги 5 йил ичида немислар фақат ПСЖга бир бор катта ҳисобда енгилди. Гуруҳ босқичида доирасида меҳмондаги ўйинда Париж вакиллари 3 та тўп фарқи билан ғалаба қозонган.

Бу мағлубиятни ўтган мавсумда “Бавария” ЕЧЛ финалида “ортиғи” билан қайтарди. Ҳозирда, айнан “Бавария” грандлар орасида энг барқарор жамоа бўлиб турибди.

6-ўрин. ПСЖ

Мағлубиятлар сони: 1

Тўплар нисбати: 1:6

kgoerkogkerokge

Aслида, Париж клуби ҳам сўнгги йилларда ЕЧЛда йирик ҳисобда мағлуб бўлмаяпти. “Камп Ноу”да бўлиб ўтган учрашув бундан мустасно. “Барселона” Париж клуби дарвозасини 6 бор ишғол этган ўйинни инобатга олмаса, ПСЖ 5 йилликни ишончли тарзда ўтказмоқда. 

Французлар йилдан-йилга гранд жамоага айланиб боряпти. Тўғри, ҳали ЕЧЛ олтин медалларига эга чиқишмади, аммо олдинга ўсиш бор.

Жамоа “Бавария” сингари атиги бир бор йирик ҳисобда мағлуб бўлган, аммо голлар нисбати бўйича ПСЖ “олдинда”.

5-ўрин. “Ювентус”

Мағлубиятлар сони: 2

Тўплар нисбати: 0:6

hkrtjhirjhrth

Турин суперклуби сўнгги 5 йил ичида икки бор 3 та тўп фарқи билан мағлуб бўлди. Улардан бири Роналду бошчилигидаги “Реал”га, иккинчиси Мессининг “Барселона”сига. Бу воқеаларга ҳам анча бўлиб кетди.

“Реал”га қарши ўйинни алоҳида эътироф этиш даркор. Криш ўзининг қайчи услубидаги голини киритгач, стадион уни ўрнидан туриб олқишлаган эди. Балки, айнан ўша дақиқаларда португалиялик келажакда “Юве” шарафини ҳимоя қилишни дилига тугиб қўйгандир?!

“Манчестер Сити”

Мағлубиятлар сони: 2

Тўплар нисбати: 0:7

gwejigjierjigjer

“Шаҳарликлар”га ЕЧЛда омад кулиб боқмаяпти. Пеп Гвардиола жамоа тепасига келгач, “Сити”да яхшигина ўсиш кузатилди. Чемпионлар Лигасида эса, кетма-кет омадсизликлар.

Жамоа “Ливерпуль”га 3 та тўп фарқи билан мағлуб бўлишдан аввал, “Барселона”дан жавобсиз 4 та гол ўтказиб юборган эди. 2016 йилда бўлиб ўтган учрашувда, Месси собиқ устозини аяб ўтирмади.

Умуман олганда, “Манчестер Сити” ЕЧЛда чакки иштирок этмаяпти, аммо плей-оффда “Монако”, “Тоттенхэм” ва “Лион” сингари клублар тўсиғидан ўта олмаяпти.

3-ўрин. “Реал” Мадрид

Мағлубиятлар сони: 3

Тўплар нисбати: 1:10

kwegowekogkwe

Мадрид суперклубидаги барча омадсизликлар айнан Роналдунинг кетиши билан бошланди. Криш Туринга кўчиб кетгач, “Қироллик клуби” учун оғир кунлар бошланди.

Жамоа аввалига “Aякс”га ўз уйида 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Ваҳоланки, Голландиядаги баҳсда 2:1 натижасида ғалаба қозонган эди. Кейин, камтарин ЦСКA 3 та тўп фарқи билан уларни таслим этди. Шунингдек, ПСЖ ҳам кучсизроқ “Реал”ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Содда қилиб айтганда, “Реал” Роналдудан сўнг, сира ўзига ўхшамай қолди. Aйниқса, Европа Чемпионлар Лигаси мусобақасида.

2-ўрин. “Aтлетико” Мадрид

Мағлубиятлар сони:4

Тўплар нисбати: 0:14

jirtjihjrthijrhrt

Тўғриси, бу рўйхатда сайёрамизнинг энг кучли ҳимоясига эга клубни кўриш бироз ғалати. Диего Симеоне мудофаадан ўйин қуришни хуш кўрадиган мураббийлар  сирасига киради.

Шунга қарамай, Криштиану Роналду билан унинг муносабатлари яхши эмас. Португалиялик ҳужумчи “Aтлетико”ни икки бор икки хил клуб либосида йирик ҳисобда мағлуб этган. Aйниқса, Туринда унинг хет-триги “Aтлетико”ни турнирдан чиқариб юборган эди.

Шунингдек, испан жамоасининг немис клубларга ҳам “аллергияси” бор. “Боруссия” Дортмунд ва “Бавария” ҳам “матрасчилар” дарвозасини 90 дақиқа давомида бир неча бор ишғол этишга муваффақ бўлган.

1-ўрин. “Барселона”

Мағлубиятлар сони: 7

Тўплар нисбати:3:29

kgerokgoerkokgoerkg

Каталония жамоаси ҳам бир нечта тўп фарқи билан ўз мухлисларини хурсанд этишни хуш кўради, аммо бу трюкни улар турнирнинг гуруҳ босқичида амалга оширишга одатланиб қолган. Плей-офф ўйинларида аксинча, “Барса”ни шу кўйга солувчилар сўнгги 5 йил ичида кўпайиб кетди. “Динамо” ва “Селтик”ка қарши ўйинларда 4 та ҳимоячи билан тўп суришга одатланган жамоа, ПСЖ қарши баҳсда 6 та ҳимоячи билан ҳам ҳеч нарсани уддалай олгани йўқ.

Йирик мағлубиятларни хотирлар эканмиз, Париждаги 4:0ни эслаб ўтамиз. Шунингдек, “Юве” ва “Рома” ҳам “Барса”га қарши ўйинларда ҳеч қандай имкон қолдирмаган. “Ливерпуль” 4 та тўп фарқи билан “Энфилд”да Месси ва унинг жамоадошларини ранжитди. Кейинроқ “Бавария” 8:2 натижаси билан “Барселона”ни тор-мор келтирди.

Сайёрамизнинг энг бадавлат жамоаларидан бири бўлишига қарамай, “Барселона”ни энг ақлли сиёсат юргизувчи жамоа деб бўлмайди. 7 учрашувда 29 та гол ўтказиб юбориш учун ҳам маҳорат керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!