Роналду бу ишни 20 йилдан бери уддалаб келмоқда

2024 йилги Европа чемпионатининг саралаш турниридаги биринчи тур Криштиану Роналдуни қаҳрамонга айлантирди.

Лихтенштейн футболчиларига қарши ўтказилган баҳсда 38 ёшли ҳужумчи пенальти ва жарима зарбасидан рақиблар дарвозасини икки марта ишғол қилди.

Статистика мутахассисларининг хабар беришича, Роналду яна бир ажойиб кўрсаткични қайд этгани маълум бўлди.

Португалиялик тўпурар ўз мамлакати терма жамоаси учун 20 йилдан бери узлуксиз гол уриб келаётган экан.

Роналду Португалия формасидаги илк тўпини 2004 йилнинг 12 июнь куни Греция дарвозасига киритган. Шундан бери у ҳар йили гол уряпти.

Бугунги кунда Криштианунинг халқаро майдондаги голлари сони 120 тани ташкил қилмоқда ва бу мутлақ рекорд ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!