Роналду бу ишни 23 йилдан бери тинимсиз бажармоқда

Янги мавсум Криштиану Роналду учун омадли бошланди. Португалиялик ҳужумчи ўйнаётган “Ан-Наср” Саудия Арабистони Суперубоги ярим финалида “Ат-Таавун” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

“Ан-Наср”га ғалаба келтирган голларда Роналду бевосита иштирок этди. 39 ёшли юлдуз ўзи гол уришдан ташқари, жамоадоши Айман Яҳёга голли пас ҳам узатди.

Шу тариқа, Роналду кетма-кет 23-мавсумда гол уришни давом эттирмоқда. Илгари Криштиану “Спортинг”, “Манчестер Юнайтед”, “Реал” ва “Ювентус”да ҳам ҳар янги мавсумда ўз ҳисобига гол ёздириб қўя олган.

Эслатиб ўтамиз, Роналду жаҳон футболи тарихида энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади. Клублар миқёсида 1014 та учрашувда қатнашиб, 760 та гол ва 239 та ассист муаллифи бўлган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!