Роналду бу мавсум соврин юта олмайди

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" футболчиси Криштиану Роналду жорий мавсумни совринсиз якунлайдиган бўлди. "Эвертон"га учралган мағлубиятдан сўнг "қизил иблислар" расман АПЛ чемпионлиги учун курашдан чиқди.

Tecno

Айни пайт 31 ўйин ўтказган МЮ етакчи "Манчестер Сити"дан 22 очко ортда қолмоқда. Клуб ҳозирда 7-поғонадан жой эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, манчестерликлар ушбу мавсумда "Вест Хэм"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, Лига кубогидаги юришини якунлаган эди. Англия кубогида Роналду жамоадошлари "Мидлсбро"га пенальтилар сериясида (1:1, 5:6 пен) ютқазиб қўйди. 

ЕЧЛда Рангник шогирдлари "Атлетико" (1:1, 0:1) тўсиғидан ўта олмаганди. Шу тариқа, Роналду 2021/22 йилги мавсумда кубок кўтариш имкониятидан маҳрум бўлди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
eso
10/04/2022 11:36
E bechora