
Роналду бу ёғига тортолмайди
Бразилия терма жамоаси, “Реал” ва “Бавария” клублари собиқ футболчиси Зе Роберто энг кўп гол урган ҳужумчи Криштиану Роналду 40 ёшига тўп тепишига ишонмаяпти.
- Криштиану Роналду – гол урадиган машина. Лекин мен унинг 40 ёшгача ўйнашига ишонмайман. У ҳар доим юқори савияда ўйнаган, совринлар ютиш ва дунёнинг энг зўр ўйинчиси бўлишга интилган. Охирги икки йилдан у ўзи истаганидек ўйнай олмаяпти. У юксак индивидиуал мукофотларга даъвогарлик қила олмай қолган. Роналду ҳозирча яхши ўйнаяпти, лекин кейинроқ паст савияда тўп тепишдан кўра, тўхташни маъқул топади, - деди Зе Роберто.
Зе Робетонинг ўзи фаолиятини 43 ёшида “Палмейрас” клубида якунлаган.
37 ёшли Криштиану эса жорий мавсумда “Манчестер Юнайтед” учун 31 та ўйинда рақиблар дарвозасига 15 та тўп киритди.
Комментарии