Роналду бунча маошдан воз кечолмаса керак
Криштиану Роналдунинг “Манчестер Юнайтед”да ишлари кутилганидек кетмаяпти. Португалиялик юлдуз захира футболчисига айланиб қолганига кўника олмаяпти.
Европанинг катта клубларида унга талаб йўқ. Дэвид Бекхэм собиқ жамоадошини АҚШга – ўзининг “Интер-Майами” клубига олиб кетмоқчи.
Дэвид Бекхэм Роналдунинг меҳнатларини қаттиқ қадрлайдиган кўринади. Англиялик собиқ футболчи 37 ёшли ҳужумчига бир мавсум учун 34 миллион евро миқдорида маош ваъда қилмоқда.
Роналдунинг “Манчестер Юнайтед” билан шартномаси мавсум охирида якунланади. Бекхэм трансферни январь ойига мўлжаллаган.
Фикрлар