Роналду “Челси” хўжайини таклифини қабул қилди. МЮ раҳбарлари ғазабда!
Криштиану Роналду “Тоттенхэм”га қарши учрашув вақтида стадиондан кетиб қолгани ва Эрик тен Хагнинг унга қўллаган жазо чоралари кенг муҳокама қилинаётган бир пайтда айрим манбалар португалиялик ҳужумчи “Чедси” хўжайини Тодд Бёлининг бирга овқатланиш таклифини қабул қилганини аниқлади.
Журналистлар Роналду ва Тодд Бёлини кечки овқат устида “қўлга туширишган”.
Бу хабар “Манчестер Юнайтед”га эгалик қилувчи Глейзерлар оиласига ҳам етиб борди. Улар 37 ёшли ҳужумчининг бу ишидан ғазабга келгани айтилмоқда.
“Челси”ни Роман Абрамовичдан сотиб олган Тодд Бёли ёздан бери жамоасига Криштиану Роналдуни олиб келмоқчи бўляпти.
Ўзаро учрашувда америкалик бизнесмен португалиялик юлдузга ўз режаларини ошкор қилган ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга ҳаракат қилган.
Фикрлар