Роналду “даҳшатли рекорди”дан кейин йиғлатадиган гаплар айтди

Осиё элит Чемпионлар лигаси доирасида “Ан-Наср” футболчилари Қатарнинг “Ар-Райан” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Саудияликларга ғалаба келтирган голларга икки машҳур юлдуз – Садио Мане ва Криштиану Роналду муаллифлик қилди.

Киритилган тўп португалиялик ҳужумчи учун фаолиятидаги 904-гол бўлди ва янги рекорд сифатида қайд этилди. Роналду бу голини отаси хотирасига бағишлади. 

- Бугунги голнинг мазаси бошқача. Мен отамнинг ҳаёт бўлишини истардим, чунки бугун унинг туғилган куни, - деди 39 ёшли юлдуз.

Роналдунинг отаси Жозе Диний Авейру 2005 йилнинг 7 сентябрида 52 ёшида ҳаётдан кўз юмган эди. Агар у тирик бўлганида, 30 сентбярь куни 71 га тўлган бўларди.

Криштиану жаҳон футболида расмий учрашувларда энг кўп тўп киритган ўйинчи ҳисобланади. Бундан буёғига унинг ҳар бир голи янги рекорд сифатида қайд этилаверади.

Криштиану Роналду “Спортинг”да бешта, “Манчестер Юнайтед”да 145 та, “Реал”да 450 та, “Ювентус”да 101 та гол урган. “Ан-Наср”га келганидан бери рақиблар дарвозасини 71 марта ишғол қилди.

Бундан ташқари, унинг ҳисобда Португалия терма жамоасидаги 132 та гол ҳам бор.

Роналду жаҳоннинг, терма жамоаларнинг, Европа чемпионатларининг, Европа Чемпионлар лигасининг ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг энг яхши тўпурари ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sunnatjon Hamdamov
01/10/2024 18:33
1000taga boradi