Роналду ЕЧЛда иштирок этиш фикридан қайтмаган

"Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис ҳамон Криштиану Роналдуни Неапол клубига олиб келишига ишонмоқда.

Шу билан бирга, италияликлар ҳам, португалиялик футболчининг ўзи ҳам тўлиқ трансфер эмас, балки фақат ижара вариантни кўриб чиқмоқда, деб хабар беради "Marca".

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг Роналдунинг "Олд Траффорд"да қолишини айтди. Бироқ, Криштиану фақат Чемпионлар лигасида ўйнашни истамоқда ва шу боис, имкон қадар кетиш йўлларини қидирмоқда.

Аввалроқ, футболчининг агенти Хорхе Мендеш италияликлар билан келиша олмагани ва шу сабаб музокаралар тўхтаб қолгани айтилган эди. Бироқ футболчига яқин манбаларнинг таъкидлашича, музокаралар ҳали тўлиқ якунланмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!