Роналду энди бор кучини майдонда эмас, комиксларда кўрсатади

“Бомбора” нашириёти Криштиану Роналду бош қаҳрамон сифатида тасвирланган комиксларни нашрга тайёрламоқда.

“Ударная сила” деб номланган комиксда Роналду супер қаҳрамонга айланади.

- Комиксда “Ювентус” ҳужумчиси ўзини ўзи гавдалантирган. Сюжетга кўра, унга сайёрани ёвуз кучлардан қутқариш ва жиноий гуруҳларни таъқиб қилиш учун супер қаҳрамонлар гуруҳига қўшилишни таклиф этишади, - дейилади баёнда.

- Мен доим супер қаҳрамонларнинг фанати бўлганман. Улар ҳам худди футбол сингари халқларни бирдамликка чорлайди. Мен мамнуният билан янги лойиҳада супер қаҳрамонлар ва футболни бирлаштириб, мухлисларни хушнуд этаман, - дейди Роналдунинг ўзи.

1200_1200_max_3

“Ювентус”дан кетиши айтилаётган Роналду мухлисларга мурожаат қилди (фото)

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)